Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган миллий либослар Кувайт бозорига сотилади
Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонасида Gulf Mysore general trading company W.L.L компанияси ижрочи директори Анупам Жайн билан учрашув бўлиб ўтди.
«Дунё» хабарига кўра, унда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт ҳажмини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Анупам Жайн компаниянинг Кувайтда бир неча савдо тармоқлари мавжудлигини таъкидлади.
- Биз Ўзбекистон элчихонаси кўмагида жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Ўзбекистондан умумий қиймати 15 минг АҚШ долларига тенг бўлган 500 дона кашта ва сўзана каби миллий либосларни импорт қилдик, – деди у. – Ҳозирги кунда пахта ва ипакдан тайёрланган 5000 дона тайёр кийимларни харид қилиш устида ишлаяпмиз. Мазкур харидни амалга учун келгуси йил январь ойида Ўзбекистонга боришни режалаштиряпмиз.
Gulf Mysore general trading company W.L.L компанияси ижрочи директори, шунингдек, Ўзбекистондаги фабрика ва компаниялар раҳбарлари билан ҳамкорликни йўлга қуйиш учун музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
10:12 / 20.05.2025
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди
13:10 / 13.05.2025
Кувайтлик шифокорлар Қорақалпоғистонда жарроҳлик амалиётларини ўтказди
11:00 / 12.05.2025