“Вақти келиб одамлар Тошкентдан оммавий кўчиб кета бошлайди” – Расул Кушербаев
Экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев Тошкент шаҳрининг ҳавосини яхшилаш учун тезкор ва қатъий чоралар кўриш кераклигини, пойтахт ҳавосининг бузилиши ортидан болалар ўртасида жиддий касалликлар оммавий равишда кўпайиб бораётганини айтди.
Расул Кушербаев Тошкент шаҳри экологияси ҳақида тўхталиб, пойтахт ҳавосини яхшилаш борасида қатъий чоралар кераклиги, бу ҳаёт-мамот масаласи эканлигини маълум қилди.
“Уй-жой қуриш ҳақида гап кетса, бу жиддий масала дейишади. Масалан, мен 5-10 йилдан кейин Тошкентда яшамаслигим аниқ. Чунки бу кетишда бу ерда аниқ яшаб бўлмайди: кўчиб кетаман ёки четроқдан қатнаб ишлашим мумкин.
Ҳозир Тошкентда жуда кўп уйларни қуриб ташлаяпти, канализация тизимининг эса расвоси чиқиб бўлган: ёрилади, портлайди бир куни, жуда даҳшатли бўлади. Мана, Сергелига ўтаверишда энг бадбўй ҳид чиқадиган жой – канализация сувини тозаламасдан дарёга оқизяпмиз. Буни агар чет элликлар кўрса йиғлайди.
Шунақа вақтда шунча уй-жой, қасрлар қуряпмиз. Оддий савол, нима учун қуряпмиз шуни? Яшаш учун. Шу уйни яхши ният билан қуряпсан, сотиб оляпсан, 10-15 йилга кредитга оляпсан. Яшаш учун.
Лекин 5 йилдан кейин яшаб бўлмай қолади бу ерда. Тошкентдан одамлар оммавий равишда уйини ташлаб чиқиб кетишни бошлайди. Шунинг учун агар ўзинг ҳам, болаларинг ҳам шу ерда яшашини хоҳласанг, сенда жуда қисқа вақт қолди. Ҳар йили сигнал беряпти – Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари қаторида. Бу илгари бўлмаган. Бир йилда 3-4 марта шунақа бўляпти. Сенга яна қанақа сигнал керак?” дея таъкидлаган Кушербаев.
Собиқ депутатнинг болалар шифокори маълумотларига таяниб қўшимча қилишича, пойтахтда ҳавонинг ифлосланиши ортидан болалар орасида аллергик касалликлар кўпайиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, 22 декабр куни Тошкент шаҳрида ҳаво сифати 169 даражани қайд этган ҳамда IQAir маълумотига кўра, пойтахт ҳавосининг асосий ифлосланиши ПМ2.5 дисперс заррачалари ҳисобига тўғри келганди.
Мавзуга оид
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024