Исроилнинг 5000дан ошган йўқотишлари, Туркиянинг аксилтеррорчилик операцияси, НАТОга яқинлашган Швеция — кун дайжести
Сўнгги бир кунда жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалар, янгиликларнинг кундалик шарҳи билан одатдагидек кун дайжестида таништирамиз.
Ғазодаги вазият
Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги спикери Ашраф ал-Қудратнинг ёзма баёнотига кўра, сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторида Исроил қўшинлари яна 241 нафар фаластинликни ўлдирган, 382 нафарини яралаган.
7 октябрдан буён Ғазо секторида Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 20 минг 915 кишига етди. Ярадорлар сони 54 минг 918 нафарга етган.
ҲАМАСнинг Ғазо секторторидаги сиёсий бюроси равҳбари Яҳё Синвар «Қассам» баталёнлари Исроил армиясига қарши мисли кўрилмаган ва интенсив операциялар ўтказиб, ЦАҲАЛни яксон қилганини таъкидлаган.
«Ер усти операциялар давомида «Қассам» баталёнлари 5 мингдан кам бўлмаган аскарлар ва зобитларга ҳужум қилди, уларнинг учдан бир қисми ўлдирилди, яна шунчаси оғир ярадор қилинган, қолгани ногирон бўлиб қолган. Душманнинг 750 бирликдаги ҳарбий техникаси тўлиқ ёки қисман йўқ қилинди», — деган Синвар.
Исроилдаги вазият
Исроил мухолифати етакчиси яна бош вазир Бинямин Нетаняҳуни истеъфога чиқишга чақирди. Исроилнинг собиқ бош вазири Яир Лапид ҳукуматнинг ҳозирги раҳбари Нетаняҳунинг олиб бораётган сиёсатини танқид остига олди.
Яир Лапид 7 октябр кунги ҳужум агар унинг ҳукмронлиги вақтида рўй берганида, иккиланмасдан ўша куниёқ истеъфога чиққан бўлишини таъкидлаган.
Ғазо секторини оккупация қилиш Исроилда ўқ-дори етишмовчилигини келтириб чиқарган. Ғазо секторига қонли юришни давом эттираётган Исроил армияси қўмондонлиги «қурол-яроғларни иқтисод қилиш»ни ўйлаб қолган, деб ёзади иброний тилда чоп этилувчи Walla нашри.
Снарядларга бўлган эҳтиёж нафақат Исроилнинг мудофаа саноатига, шунингдек, унинг бюджетига ҳам босим ўтказмоқда.
Исроилнинг Ynet портали ёзишича, Мудофаа вазирлигининг профил тузилмалари аллақачон «оғир реаллик»ни англаб етишган: Ғазони оккупация қилишга уриниш мисли кўрилмаган харажатлар — 18 млрд долларга тушган.
Исроил армияси снарядлардан интенсив фойдаланаётганини Ynet’нинг маҳаллий мудофаа вазирликдаги манбаси Фаластин ҳимоячиларининг метин туриб беришига етарли баҳо бермагани билан тушунтирган. Қўмондонлик «қаршиликнинг бундай даражасини кутмаган», бу эса ҳарбий воситалар етишмовчилигига олиб келган, дея тан олган Исроил ҳарбий идорасининг юқори мартабали вакили.
Қизил денгиздаги вазият
Яманнинг «Ансоруллоҳ» ҳаракатига аъзо ҳусийчилар MSC United контейнр ташувчи кемасига қарата кемаларга қарши ишлатиладиган ракеталар билан ҳужум қилишган. Бу ҳақда ҳаракатнинг расмий вакили Яҳё Сария таъкидлаб ўтган.
«Ансоруллоҳ» вакили Яманлик ҳусийчилар шунингдек Исроилнинг Эйлат шаҳридаги ҳарбий объектларга пилотсиз парвоз қурилмалари билан ҳужум қилинганини ҳам таъкидлаб ўтган.
Аммо АҚШ ҳарбийлари Қизил денгизда ҳусийчиларнинг кенг кўламли ҳужумини қайтариб қолишга муваффақ бўлган, деб ёзмоқда Times of Israel нашри. Ўн соат давом этган ҳужум чоғида ҳусийчилар 12 та пилотсиз парвоз қурилмалари, учта баллистик, иккита қанотли ракеталар учиришган. Уларнинг барчаси уриб туширилган.
Эрон генералининг ўлдирилиши
Исроил кучлари Суриядаги Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг «Қудс» отряди маслаҳатчиси, генерал-майор Сайид Розий Мусавийни ўлдиришган.
У турган бинога Исроилдан туриб учирилган учта ракет келиб урилган.
Сайид Розий Мусавий 3 йил аввал Ироқда АҚШ томонидан ўлдирилган генерал Қосим Сулаймонийнинг тансоқчиси ва ҳаммаслаги бўлган.
Эрон нашрларининг ёзишича, Сайид Розий Мусавий Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг минтақадаги энг омилкор қўмондонларидан бири бўлган. У ҳарбий таъминот ишида жуда муҳим рол ўйнаган. Усиз ҳеч қандай операция уюштирилмайди, Исроилга қаршилик кучлари ишлай олмайди. Бе ҳужумнинг мақсади қаршилик фронтини кучсизлантириш бўлган.
Туркиянинг аксилтеррорчилик операцияси
Туркия MİTи Суриянинг Айн ал-Араб, Қамишли ва Амуд аҳоли пукнтларида жойлашган террористик Курдистон ишчи партия раҳбарлари жойлашган 50 дан ортиқ объектни йўқ қилган.
Туркия разведкаси — MİT ходимлари ўз имкониятлари ва агентлар тармоғидан фойдаланиб, PKK террорчиларининг Суриянинг айрим шимолий шарқий қисмларида фуқаролик объектлари кўринишида фаолият юритиб келган ҳарбий, иқтисодий ва логистика объектларини аниқлаган.
Бу объектларнинг аниқ жойлашган ўрни ҳақидаги маълумотлар марказга узатилган.
Турк ОАВлари хабарларига кўра, туррорчиларнинг турли мажмуалар, қароргоҳларларидан иборат объектлар муваффақиятли йўқ қилинган.
Туркия хавфсизлик аппаратидаги манбаларнинг билдиришича, MİT томонидан ўкткзилган операцияларда энг аввало тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилма объектларга зарар етказмаслик муҳим вазифа сифатида белгиланган.
Швеция: НАТО сари йўл
Туркияга оид яна бир хабар. Швеция ташқи ишлар вазири Тобиас Билльстрём Туркия парламентининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси қарорини олқишлади. Миллий мажлис қўмитаси Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш тўғрисидаги аризасини маъқуллади.
Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари Буроқ Оқчопар комиссияга Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш масаласи бўйича ахборот берди. Депутатлар қонун лойиҳаси бўйича ўз фикрларини билдиришди.
«Биз Туркия парламенти комиссияси томонидан Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш учун ёзган аризаси маъқулланганини олқишлаймиз. Кейинги қадам, парламентнинг ушбу масала бўйича овоз бериши бўлади. Биз НАТОга аъзо бўлишни интиқлик билан кутмоқдамиз», — деб ёзган X ижтимоий тармоғида Билльстрём.
МДҲ ноформал саммити
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида МДҲга аъзо давлат раҳбарларининг ноформал саммити бўлиб ўтди.
Учрашувда 2023 йилги кўп томонлама ҳамкорликнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинди ва келгуси йилга мўлжалланган устувор вазифалар кўриб чиқилди. МДҲ доирасида кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Россия президенти Владимир Путин меҳмонларни Санкт-Петербург шаҳрининг маданий объектларини айлантириш асносида МДҲ давлатларидан келган ҳамкасблари билан иккитомонлама ва халқаро масалаларни фаол муҳокама қилди.
Владимир Путин 2023 йил МДҲ учун фавқулодда фаол ва воқеаларга бой бўлганини таъкидлаб ўтди.
МДҲ давлатлари ноформал саммитида Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбойжон, Арманистон ва Беларус етакчилари иштирок этишди.
Озарбойжон-Арманистон муносабатлари
Санкт-Петербургда ўтган МДҲ ноформал саммитида Озарбойжон ва Арманистон етакчилари қўл сиқишиб кўришишди.
Никол Пашинян ва Илҳом Алиев саммит майдонларида арман-озарбойжон сулҳ кун тартиби билан боғлиқ масалаларни ҳам муҳокама қилишган, деб хабар берган Арманистон бош вазирини матбуот котиби.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Боку ва Баку сулҳ шартномаси имзолашни якунлаш арафасида турганини таъкидлаган.
«Улар ортиқ зиддиятлашаётган томонлар эмас, улар сулҳ музокараларини якунлаб, ягона ҳужжат — сулҳ шартномаси имзолаш учун тўлиқ тайёрлигини билдириб бўлишган. Бу ерда ортиқ ҳеч қандай рисклар йўқ», — деган Песков.
Мисрда журналист уриб ўлдирилди
Украина президентининг қайнонаси томонидан ҳашаматли вилла харид қилинганини суриштирган мисрлик журналист «сирли вазият»да ўлгани хабар қилинмоқда.
Миср ОАВларининг полицияга таяниб ёзишича, Муҳаммад ал-Алавийнинг жасади кимсасиз жойда топилган. Унинг танасида кўкарган ва синган жойлар кўп бўлган. Ўлим эса мияга қон қуйилиши натижасида содир бўлган. Полициядаги манба ал-Алавий бир гуруҳ инсонлар томонидан калтакланиб ўлдирилганини таъкидлаган.
Ал-Алавий август ойида Украина президенти Володимир Зеленскийнинг қайнонаси Олга Кияшко томонидан Мисрдаги «миллионерлар шаҳрида» ҳашаматли вилла харид қилинган ҳақида суриштирув материали эълон қилган эди.
Мавзуга оид
14:38 / 23.11.2024
АҚШ ветосидан норози Ҳамас, Исроилда конституциявий инқироз хавфи ва Россия банкларига қарши санкциялар — кун дайжести
13:50 / 22.11.2024
Ғазодаги мисли йўқ зулм, Нетаняҳу ҳибси учун ордер ва Путиннинг таҳдидли чиқиши — кун дайжести
13:54 / 21.11.2024
Ғазо масаласига вето қўйган АҚШ, Байденнинг рухсатини маъқулламаган Эрдўған ва Storm Shadowʼлар билан Россияга илк зарба — кун дайжести
13:54 / 20.11.2024