Ўзбекистон | 13:10 / 27.12.2023
9053
1 дақиқада ўқилади
Тошкент метроси дам олиш кунлари қай тартибда ишлаши маълум қилинди
«Тошкент метрополитени» маъмурияти Тошкент метроси дам олиш кунлари қай тартибда ишлаши тўғрисида маълумот берди.
2023 йил 31 декабр, якшанба - дам олиш кунида метро поездлари ҳаракати доимий жадвал асосида амалга оширилади.
Иш вақтининг тугаши эса 1 соатга узайтирилади, яъни барча метро бекатлари 31 декабр соат 05:00 дан 1 январ соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Шунингдек, қўшимча дам олиш кунларида (2023 йил 30 декабр, 2024 йил 1-2 январ) метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида, соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.
Мавзуга оид
20:45
Тошкент шаҳри Бош режага кўра 3 та зонага ажратилади
15:55
Тошкентда инсон аъзолари олди-сотдиси билан шуғулланган талаба жиноий жазога тортилди
11:50
Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатиш ҳолатлари фош этилди
16:12 / 08.10.2024