Tesla заводида робот муҳандисга жароҳат етказгани маълум бўлди
Роботнинг қисқичлари муҳандиснинг орқаси ва қўлига қадалган, у тирик қолгани таъкидланмоқда.
АҚШ Техас штатидаги Остин шаҳри яқинида жойлашган Tesla компаниясининг Giga Texas заводида робот манипулятор муҳандисга жароҳат етказди. Бу ҳақда Daily Mail маълум қилди.
Воқеа 2021 йилда содир бўлган, аммо тафсилотлар яқинда очиқланган. Ҳодиса ҳақида Tesla компаниясининг Трэвис округидаги федерал назорат органига топширилган ҳисоботидан маълум бўлган.
Қайд қилинишича, муҳандис роботни созлаётган пайтда тўсатдан автомобил қисмларини ташувчи манипулятор ишлаб кетган ва механик қўл одамни деворга қисиб қўйган. Унинг қисқичлари эса муҳандиснинг орқаси ва қўлига қадалган.
Daily Mail хабарига кўра, ходим тирик қолган, аммо оғир жароҳат олган. Tesla ҳисоботида муҳандиснинг шифохонага ётқизиш зарурати бўлмагани таъкидланган.
Шу билан бирга, ҳисоботда роботлар ва одамлар билан боғлиқ бошқа ҳодисалар кўрсатилмаган.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024