Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Трансафғон темирйўли қурилишини жадаллаштириш муҳокама қилинди
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Афғонистон транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи Ҳамидулла Охунзода билан Тошкентда Трансафғон темирйўли қурилиши лойиҳасини жадаллаштиришни муҳокама қилди.
Жорий йилнинг 26 декабр куни Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Афғонистон транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи Ҳамидулло Охунзода бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, учрашувда томонлар транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида бир қатор масалаларни кўриб чиқди.
Жумладан, автомобил ташувларида ундириладиган йиғим ва тўловларни паритет асосида ундирилишини таъминлаш ҳамда Афғонистон ҳудуди орқали транзит ҳамда икки томонлама ташувларни ривожлантириш муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, темирйўл ташувларидаги тариф ставкаларига имтиёзлар тақдим этиш, «Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон» темирйўл қурилиши лойиҳасини жадаллаштириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:26 / 21.05.2025
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025