Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адмирал Донг Жун Хитой мудофаа вазири бўлди
У август ойида четлатилган Ли Шанфу ўрнини эгаллади.
Хитой адмирали Донг Жун мамлакат мудофаа вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Хитой матбуотига таяниб Interfax хабар берди. Тегишли қарор Бутунхитой халқ вакиллари конгресси томонидан қабул қилинган.
Бунгача Донг Жун ХХР денгиз флоти қўмондони бўлган.
Октябр ойи охирида Ли Шанфу Хитой Мудофаа вазирлиги раҳбари лавозимидан четлатилгани хабар қилинганди.
«Бу АҚШ санкциялари остида қолган ва август ойи охиридан бери оммага кўринмаган генералнинг тақдири ҳақидаги бир неча ҳафталик миш-мишлардан сўнг маълум бўлди. Истеъфога чиқиш ҳақидаги қарор Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси томонидан маъқулланган», деб ёзди шу вақтда South China Morning Post.
Донг Жун 1963 йилда туғилган. 2021 йилдан бери Хитой адмирали. 2021-2023 йилларда Хитой Ҳарбий денгиз флоти бош қўмондони.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025