Ўзбекистон | 20:16 / 29.12.2023
15003
1 дақиқада ўқилади

Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди, туманнинг олдинги ҳокими қамоқда

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Элёрбек Раҳматиллаевич Каримов Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Элёрбек Каримов 1986 йилда Избоскан туманида туғилган. 2008 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган. 

Меҳнат фаолияти давомида ғазначилик ҳамда молия тизимининг туман ҳамда вилоят идораларида масъул лавозимларда, шунингдек, Избоскан тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи (в.в.б) лавозимида фаолият юритаётган эди.

2018 йилдан бери Избоскан тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Серобиддин Исмоилов 2023 йил 10 декабр куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ўтказган йиғилишда лавозимдан олинганди.

Кейинроқ у ноқонуний қарорлар чиқариб, ер майдонларининг талон-торож қилинишига йўл қўйганликда гумонланиб қўлга олингани маълум бўлди.

Мавзуга оид