Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари халқаро рейтингида 8 поғона кўтарилди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан 2023 йилда эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69-ўринни эгаллади.
Статистика қўмитаси хабарига кўра, бу натижа 2022 йилга нисбатан 8 поғонага ошган. 2022 йилда Ўзбекистон 69,9 индекс билан 77-ўринда қайд этилган эди.
2023 йилги SDG index ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда Барқарор ривожланишнинг қуйидаги 10 та мақсадлари бўйича кўрсаткичларида ижобий ўсиш қайд этилган:
- мамлакатда камбағалликни қисқартириш;
- соғлиқ сақлаш ва фаровонликни таъминлаш;
- сифатли таълим билан таъминлаш;
- гендер тенглигига эришиш;
- тоза сув ва санитария;
- саноатлаштириш, инновация ва инфратузилма;
- шаҳар ва аҳоли пунктларини барқарор ривожлантириш;
- иқлим ўзгаришига қарши курашиш;
- тинчлик, адолат ва самарали бошқарув;
- барқарор тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик.
Мавзуга оид
19:49 / 27.05.2025
Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади
20:13 / 16.05.2025
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди
09:54 / 23.04.2025
Барча даврларнинг энг кўп маош олган спортчилари рўйхати тузилди
12:04 / 22.04.2025