Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон очиқ гендер маълумотлар индексида энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олди
Ўзбекистон очиқ гендер маълумотлар индексида 69,7 балл тўплаган ҳолда жаҳондаги энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Open Data Watch ташкилотининг сўнги ҳисоботида Ўзбекистон очиқ гендер маълумотлари индексида 69,7 балл тўплаган ҳолда жаҳондаги энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олди.

Гендер маълумотлари индекси бутун дунё бўйлаб гендер маълумотларининг мавжудлиги ва очиқлигини баҳолайди.
Индекс 35 та статистик тоифадаги 11 та кўрсаткичнинг мавжудлигига асосланади.
Мамлакатда гендер статистикасини юритиш бўйича Статистика агентлиги ваколатли орган бўлиб, агентликда гендер статистикасини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича алоҳида бўлинма ташкил этилган.
Агентлик томонидан юритиладиган gender.stat.uz сайтининг барча бўлимларида бугунги кунда 180 дан зиёд гендер статистикасига оид кўрсаткичлар 3 та тилда, 5 хил форматда жойлаштириб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:54 / 10.03.2025
Ўзбекистон терроризм таҳдиди паст бўлган мамлакатлар қаторига кирди
08:00 / 06.02.2025
Январ ойи учун “Палов индекси” эълон қилинди
19:00 / 23.12.2024
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни - эркак ва аёлни тан олади
10:30 / 25.10.2024