Ўзбекистон | 15:38 / 30.12.2023
7644
2 дақиқада ўқилади

Мозаика композициялари моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари рўйхатига киритилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Маданий мерос агентлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари республика ҳудудида жойлашган бино деворида ишланган мозаика композициялари, археологик, диққатга сазовор, архитектура ва монументал санъат ёдгорликларини Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритиш бўйича таклифи маъқулланиши мумкин.

Маданий мерос агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда республика ҳудудида жойлашган бино деворида ишланган мозаика композициялари, археологик, диққатга сазовор, архитектура ва монументал санъат ёдгорликларини белгиланган тартибда давлат кадастрига киритиш чораларини кўради.

Бунда:

  • маҳобатли санъат ёдгорликлари мавжуд бўлган турар-жой ва нотурар жойлардаги, уларнинг муҳофаза тегралари ва туташ ҳудудларида режалаштирилган қурилиш ишлари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолият тури Маданий мерос агентлигининг хулосаси олингандан сўнг амалга оширилади;
  • рўйхатга киритилган объектлар маданий мерос объекти саналади;
  • рўйхатга киритилган объектлар моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига ва кадастр ахбороти Давлат кадастрлар ягона тизимига киритилмайди;
  • маҳобатли санъат ёдгорликлари мавжуд бўлган турар-жой ва нотурар жойларнинг кадастр ҳужжатига ушбу объектлар маданий қийматга эгалиги тўғрисида тегишли ёзув киритиш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига қўшимча ўзгартиришлар киритилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид