Самарқандда бировнинг номига онлайн кредит расмийлаштирган шахс ушланди
У ўзини банк ходими деб таништириб, икки нафар аёлни алдаган ва уларнинг номига 54 млн сўм кредит олган.
Самарқанд вилоятида икки нафар аёлнинг номига фирибгарлик йўли билан кредит олган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида яшовчи У.О. ҳамда Б.Х. ИИБга мурожаат қилиб, уларнинг номига номаълум сабабларга кўра онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Самарқанд вилояти Иштихон туманида яшовчи муқаддам судланган, 28 ёшли А.Ш. содир этгани аниқланган.
Маълум бўлишича, А.Ш. аёлларга қўнғироқ қилган ва ўзини банк оператори сифатида таништириб, СМС-хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритган.
Сўнг уларнинг номидан мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, онлайн тарзда 27 млн сўмдан жами 54 млн сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ўзининг банк картасига ўтказиб олган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Ш.нинг фош этилмаган шу турдаги бошқа жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
12:01 / 09.11.2024