Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Белгород ўққа тутилишига жавобан Россия Харкивга зарбалар йўллади. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 674-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Белгород шаҳри маркази ўққа тутилиши оқибатида 24 киши ҳалок бўлган, деб хабар қилди Белгород области губернатори Вячеслав Гладков. 109 киши яраланган, шундан 25 нафари оғир аҳволда, улар федерал клиникаларга олиб кетилади.
- Россия мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украина қуролли кучлари Белгород томон учирган иккита ракета, шунингдек снарядларнинг катта қисмини уриб туширгани, аммо айримлари шаҳар ҳудудига тушганини маълум қилган.
- Украина махсус хизматларидаги манбалар маълум қилишича, Украина ҚК Белгород областидаги ҳарбий объектларга ҳужум уюштирган, аҳоли яшовчи кварталлар эса гўёки россияликларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг хатолари туфайли зарбага учраган. Россия ҳам бир кун олдин Украинага ёпирилма зарбалари оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини тахминан шундай изоҳлаганди.
- Россия ТИВ Белгород ўққа тутилгач БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказишни сўради.
- Шу куни кечқурун Харкив ҳам зарбага учради. Сўнгги маълумотларга кўра, шаҳар ўққа тутилиши оқибатида 28 киши жароҳатланган.
- Киевда 29 декабр кунги ракета зарбалари қурбонлари сони 19 кишига етди. Расмийлар 1 январни мотам куни деб эълон қилди.
- Россия мудофаа вазирлиги 30 декабр тонгида тунда Брянск, Орловск, Курск ва Москва областлари ҳудудларида 32 та дрон уриб туширилгани ҳақида хабар берди.
Куннинг асосий воқеаси. Украинларнинг Белгород бўйлаб зарбаси
Украина қўшини 30 декабр куни кундузи Белгородни ўққа тутди. Украина қуролли кучларининг шаҳар бўйлаб бу зарбаси кенг кўламли уруш бошланганидан буён энг кучли ҳужуми бўлди. Россия ТИВ ҳужум ортида «АҚШ билан келишган ҳолда Киев режимини террорчилик ҳаракатларига ундаётган» Буюк Британия турганини маълум қилган.
Белгород области губернатори Вячеслав Гладков берган сўнгги маълумотларга кўра, зарба оқибатида 24 киши ҳалок бўлган, 109 киши яраланган. Ярадорларнинг 25 нафари оғир аҳволда федерал клиникаларга юбориш учун тайёрланмоқда. Губернаторнинг маълумотига кўра, ҳужум оқибатида 30 та кўп квартирали уйлар, 381 квартира, бир қанча хусусий уйлар ҳамда кўплаб автомобиллар шикастланган.
Таисия Лисковец / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Таисия Лисковец / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Таисия Лисковец / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Emil Leegunov / Anadolu / ddp / Vida Press
Россиянинг Харкив бўйлаб зарбаси
30 декабр куни кечқурун Россия армияси Харкив бўйлаб зарбалар сериясини йўллади — бу катта эҳтимол билан Украина қуролли кучларининг Белгородга зарбасига жавоб бўлди. Шаҳар мэри Игор Тереховнинг хабарига кўра, камида олтита зарба йўлланган, улардан бири шаҳар марказига келган. Сўнгги маълумотларга кўра, отишма оқибатида 28 киши жароҳатланган, деб хабар берган област маъмурияти раҳбари Олег Синегубов. Қурбонлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Ички ишлар вазири Игор Клименконинг айтишича, Харкив ўққа тутилиши вақтида жароҳат олганлар орасида — британиялик журналист ҳам бор.
Ҳужум оқибатида шаҳардаги марказий меҳмонхона, кўп квартирали уй, болалар боғчаси, дўконлар ва маъмурий бинолар шикастланган, дейилади област прокуратураси хабарида.
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA
Yevhen Titov / Reuters / Scanpix / LETA
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA
Россия ракетаси қолдиқларини қидираётган полшалик ҳарбийлар
29 декабрга ўтар кечаси Украина сўнгги ойлардаги энг кенг кўламли зарбаларга йўлиқди. Шундан кейин Полша армияси мамлакат ҳаво кенгликларига Украина томондан «номаълум ҳаво объекти» кириб келгани ҳақида маълум қилди, Полша президенти Анжей Дуда Миллий хавфсизлик бюросининг шошилинч йиғилишини чақирди. Кейинроқ Полша қўшинлари бош штаби раҳбари генерал Веслав Кукула Украина ўққа тутилиши вақтида мамлакат ҳаво кенглиги катта эҳтимол билан Россия ракетаси томонидан бузиб кирилганини айтди.
Polsat нашри норасмий манбага таяниб ёзишича, Полша ҳаво кенглигига катта эҳтимол билан Х-22 ёки Х-101 қанотли ракетаси кирган. Полша армиясининг оператив қўмондони генерал Мацей Клищнинг аниқлик киритишича, ракета ҳаво кенглигини маҳаллий вақт билан соат етти атрофида бузиб кирган ва уч дақиқа ўтиб яна Украина ҳудудига ўтган. У ерда эса ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган.
Wojtek Jargilo / EPA / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025