2024 йилнинг илк дақиқаларида Сурхондарёда уч нафар эгизак туғилди
Эгизаклар бир нафар ўғил бола ва икки нафар қиз бўлиб, ҳозирда она ва болаларнинг ҳолати яхши экани айтилмоқда.
2024 йил 1 январ кунининг илк дақиқаларида Сурхондарё вилояти 1-перинатал марказида уч нафар эгизак туғилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шеробод туманида яшовчи Хадича Ҳакимова бир ўғил, икки қизни дунёга келтирган. Ўғил чақалоқнинг вазни 2 кг 550 гр, қизлар 2 кг 170 гр ва 2 кг 80 гр оғирликда туғилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати 2024 йилнинг 1 январ куни дунёга келган жами гўдаклар сонини маълум қилди – 1859 нафар. Шундан 847 нафари қиз, 1012 нафари ўғил.
Энг кўп туғилиш:
Фарғона вилояти – 160 нафар;
Самарқанд вилояти – 127 нафар;
Қашқадарё вилояти – 115 нафар;
Наманган вилояти – 105 нафар;
Андижон вилояти – 97 нафарни ташкил этган.
Энг кам туғилиш эса Навоий вилоятида – 11 нафар бўлган.
Қайд этилишича, туғилганларнинг 12 нафари эгизак бўлган.
“Айни пайтда шифокорларимиз гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
14:50 / 21.11.2024
Кувайт Ўзбекистонда Она ва бола кластерини ташкил этади
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024