Киевда 29 декабр кунги Россия ҳужуми қурбонлари сони ортди
1 январ оқшомига кўра, Киевда 29 декабр куни Россиянинг оммавий ҳужуми қурбонлари бўлган 29 кишининг жасади топилди. Қутқарувчилар ҳалок бўлганларни топишда давом этмоқда, дея хабар берди шаҳар маъмурияти.
Киевда 2023 йил 29 декабрга ўтар кечаси кенг кўламли уруш бошланганидан бери Россиянинг Украинага берган энг йирик авиазарбаси натижасида қурбонлар сони ортиб бормоқда. 1 январ, душанба оқшомида қутқарувчилар 29 кишининг жасадини топди, деди Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попко.
«Уч кун кетма-кет қутқарувчилар Киевга берилган авиазарбадан сўнг қидирув-қутқарув операциясини олиб борди. Афсуски, Россия ракеталари оқибатида ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон топиляпти», деб ёзди у Telegram’да. Попко 29 декабр куни Киевнинг ўққа тутилишини Украина пойтахти учун кенг кўламли уруш бошланганидан бери энг даҳшатли фожиа, деб атади. «Бугун, мотам куни биз Россия ҳаракатларининг барча бегуноҳ қурбонлари учун оилаларимиз билан ҳамдардмиз».
Россия армияси Украина ҳудудига 158 та ракета ва учувчисиз учоқларни учирди
29 декабр куни Киев, Днипро, Запорижжя ва Одессада ракета ҳужуми натижасида жами 50 га яқин одам ҳалок бўлди. Жабрланганлар сони 160 кишидан ошди. 1 январ куни Киевда ҳалок бўлганлар хотирасига мотам куни эълон қилинди.
Украина шаҳарларини ўққа тутишда Россия Shahed учувчисиз учиш аппаратлари ва турли турдаги ракеталардан фойдаланган. Ҳаммаси бўлиб Украина бўйлаб 158 та ҳаво қурилмалари учирилди, шу жумладан 36 та УУА ва 122 та ракета. Украина қуролли кучлари 114 та нишонни уриб туширишга муваффақ бўлди.
Россиянинг Украина шаҳарларидаги зарбалари натижасида кўп қаватли турар жой бинолари, Днипродаги савдо маркази, муҳим инфратузилма, фуқаролик корхоналари ва омборхоналар зарар кўрди, дея хабар берди Украина расмийлари.
Мавзуга оид
18:30
Трамп Украина бўйича махсус вакилини танлади. У урушни қандай тугатишни таклиф қилади?
17:49
Киевдаги қарор қабул қилиш марказлари «Орешник»нинг навбатдаги нишони бўлиши мумкин — Путин
17:03
Путин Қозоғистонга келиб, Тўқаев билан учрашди – асосий келишувлар ҳақида
10:18