Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оилаларда индикаторлар асосида зўравонликни эрта аниқлаш диагностикаси ишлаб чиқилди
"Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институти томонидан оилаларда индикаторлар асосида зўравонликни эрта аниқлаш диагностикаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда "Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институти директори Нодира Эгамбердиева маълум қилди.
Қайд этилишича, хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича миллий дастурда белгиланган йўналишлар бўйича қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, “Фаровон оила — келажак пойдевори” мавзуси доирасида 20 та амалий ва 2 та инновацион лойиҳа амалиётга татбиқ этилди.
Оилаларнинг бахтлилик даражаси 8 та индикатор ва 21 та субиндикатордан ташкил топган интеграл индекс воситасида баҳоланди ҳамда республиканинг 14 та ҳудудий бирлигида 3 054 та оилага татбиқ этилди.
Оилаларда индикаторлар асосида зўравонликни эрта аниқлаш диагностикаси ишлаб чиқилди.
Оилада болаларнинг креативлик қобилиятини ривожлантиришни диагностика қилиш методикаси ва психологик тренинг дастури яратилди.
Ўзбекистон Республикасида оилалар демографик ривожланишининг қисқа ва ўрта муддатли демографик прогнозлари ишлаб чиқилди.
Мавзуга оид
08:50 / 21.05.2025
4 ойда зўравонликка учраган 2 мингдан ортиқ хотин-қизга ёрдам кўрсатилди
18:08 / 10.05.2025
Ҳиндистонлик ўқитувчиларга мактабда хивич билан юришга рухсат берилди
13:51 / 30.04.2025
Зўравонлик содир этишга мойил бўлган педагог ходимлар рўйхати шакллантирилади
14:07 / 14.04.2025