Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байрутда ўлдирилган ҲАМАС раҳбари, Туркияда ушланган Исроил жосуслари, Украинага янги ҳужум — кун дайжести
Одатга кўра, шу дақиқаларгача жаҳонда рўй берган энг муҳим янгиликлар, воқеалар ва ҳодисалар, шунингдек, баёнотлар жамланган кунлик дайжестимизни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Ғазодаги вазият
Исроил ҲАМАС томонидан таклиф этилган гаровдагиларни озод қилиш режасини рад этган. Режага кўра, гаровда ушлаб турилган исроилликларни озод қилиш уч босқичда амалга оширилиши керак эди. Ҳар бир босқич олдидан бир ойдан зиёдроқ ҳуманитар пауза ҳам назарда тутилган.
ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания исроиллик асирлар фақат Фаластин қаршилик ҳаракати қўйган шартлар эвазига озод қилиниши, чунки айнан улар Ғазо секторидаги вазият устидан ҳукмрон эканликларини таъкидлаган.
АҚШ Ғазо аҳолисини ўз ихтиёри билан миграция қилиши тўғрисида гапирган Исроилнинг икки вазири сўзларини қоралади. АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Мэтю Миллер исроиллик икки ашаддий миллатчи вазирлар Бецалел Смотрич ва Итамар Бен-Гвирнинг «Ғазо сектори аҳолисининг ўз ихтиёри билан секторни тарк этиши» тўғрисидаги фикрларини кескин қоралаган.
Euro-Med Human Rights Monitor ҳуқуқбонлик ташкилоти исроиллик ҳарбийлар Ғазо секторида маҳаллий аҳоли мулкини ўғирлаётгани тўғрисидаги айбловлар устидан халқаро суриштирув бошлашга чақирган.
Ҳисоботлар ва гувоҳликларга таяниб, ҳуқуқбонлар исроиллик ҳарбийлар нархи ўнлаб миллион доллар турувчи компютерлар, тилла буюмлар ва нақд пулларни ғазоликларнинг уйларидан ўғирлаб чиқиб кетишгани ҳақида баёнот берган.
7 октябрдан сўнг Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари туфайли ҳалок бўлган фаластинликлар сони 22 минг 185 кишига етган, деб хабар беради Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Идора маълумотларига кўра, 88 кундан буён давом этаёган қонли ҳужум натижасида 57 минг 35 киши ярадор бўлган. Жабрланганлар ва қурбон бўлганларнинг катта қисми аёллар ва болалар. 7 мингга яқин киши бедарак йўқолган деб топилган. Улар бинолар вайроналари остида қолмоқда.
Сўнгги 24 соат ичида Исроил зарбалари туфайли Ғазода 207 киши ҳалок бўлган. 338 киши яраланган.
Байрутдаги зарба қурбонлари
Исроил махсус кучлари Ливан пойтахти Байрут шаҳрининг Машрафия даҳасида жойлашган ҲАМАСнинг қароргоҳига пилотсиз учар қурилма ёрдамида ҳужум қилган. Ҳужум натижасида ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбарларидан бири Солиҳ ал-Арурий ўлдирилган.
Аммо исроил томони ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаяпти. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг маслаҳатчиси MSNBC News телеканалига берган интервюсида «Биз Байрутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммамизга олмаймиз. Биз Ливан ҳукумати ёки Ҳизбуллоҳга ҳужум қилмаганмиз», деган.
Айрим хабарларга кўра, Нетаняҳу ҳам вазирлар маҳкамаси аъзоларига Солиҳ ал-Арурийнинг ўлимини шарҳламасликка буйруқ берган.
Фаластин озодлик ташкилотининг ижроия қўмитаси аъзоси Воил абу Юсуф Исроил томонидан ҲАМАСнинг етакчиларидан бири Солиҳ ал-Арурийнинг ўлдирилиши ҳарбий жиноят ва давлат терроризми эканини таъкидлаган.
Исроилнинг Ливанга ҳужуми натижасида жами 7 киши, хусусан ҲАМАСнинг «Ал-Қассам» жанговар қаноти етакчилари Самир Финди Абу Амир ва Аззам ал-Ақро Абу Аммар ҳам ўлдирилган. 11 киши яраланган.
Бу қотиллик амалга оширилганидан сўнг ҲАМАСни қўлловчи Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати чегарада Исроил армиясининг учта позициясига ҳужум уюштирган.
Ливан бош вазири Нажиб Мийқотий мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига Исроилнинг Байрутга қонли ҳужуми муносабати билан БМТга мурожаат қилиш вазифасини топширган.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ҳам ал-Арурийнинг ўлдирилиши сабаб Исроилга сафарини кейинроққа қолдиришга мажбур бўлди.
Украинага ялпи ҳужум
2 январ куни Россия қуролли кучлари яна Украина шаҳарларига ракета ва дронлар воситасида кобинацион ҳужум уюштирган. Shahed дронлари ва қанотли ракеталарнинг катта қисми уриб туширилгани даъво қилинмоқда. Гарчи Россия ҳарбий объектлар нишонга олинганини иддао қилган бўлса-да, Киев ва Харкив шаҳарларида тураржой биноларига ҳам зарар етказилган.
Россия Украинанинг инфратузилма объектларига зарба бериш, жумладан электр таъминотини узиш учун ҳужум қилган. Бироқ руслар критик таҳдид яратишнинг уддасидан чиқа олишмаган. Фақатгина қисқа муддатли узилишлар вужудга келган.
Forbes нашри ҳисоб-китобларига кўра, Россия 2 январ куни Украинага ракета ва дрон ҳужуми уюштириш учун 620 млн доллар сарфлаган. Бу 29 декабр кунги кенг кўламли ҳужумнинг тенг ярмисига тенг. Ўшанда уруш бошланганидан буён энг йирик деб аталаётган ҳужум 1,27 млрд долларга тушган эди.
Россиянинг Украинага янги ракета ҳужуми муносабати билан мамлакат Ташқи ишлар вазири Дмитро Кулеба ғарблик ҳамкорларини бешта қадамдан иборат чораларни қўллашга чақирди:
· Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшимча тизимларини етказишни тезлаштириш;
· Украинага барча турдаги жанговар пилотсиз парвоз қурилмаларини тақдим этиш;
· Киевга 300 км олишдаги нишонларни ура оладиган ракеталарни бериш;
· Россиянинг музлатилган активларини Украинага ёрдам учун йўналтириш;
· Россия дипломатлари билан алоқаларни бас қилиш.
АҚШнинг Украинадаги элчиси Брижит Бринк яқин орада Америка ҳукумати Украинага тақдим этадиган ҲАЙМАРС бирваракайига ўт очиш реактив тизимларининг зарба бериш масофасини Украина қуролли кучлари қўмондонлиги мустақил ҳал қилишини айтди.
Европа Кенгаши раҳбари Шарл Мишел Украинага ҳужум Россиянинг «сулҳ музокаралари» олиб боришга хоҳиши йўқлигидан далолат беради, деди
Унинг қайд этишича, Россия ҳужумларнинг янги йил байрамлари кунида амалга оширилган сурбетликдан далолат беради.
«Украина руҳини синдириб бўлмайди. Европа Иттифоқи Украинани қўллаб-қувватлайди», — деган Шарл Мишел.
Украина ҳам Россиянинг ҳужумларига жавобан ракеталар учирган. Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Белгород области узра 2 та «Точка-У» ва 7 та «Олха» — жами 9 та ракета уриб туширилган.
Қизил денгиздаги вазият
Яманнинг «Ансоруллоҳ» ҳаракати сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад ал-Бахитий «Ал-Арабий» телеканалида чиқиш қилиб, АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши тўғридан тўғри жангга киришаётгани учун хурсандлигини изҳор қилган.
«Яман Фаластиндаги биродарларга ёрдам бериш борасида ўз бурчини бажараётганига қарамасдан, биз Ғазо секторида болалар ва аёллар ўлдирилаётганини кўрганимиздан ниҳоятда уялдик. Шунга қарамасдан, бир қатор операцияларни амалга ошириб, ўзимизда енгиллик ҳис қилдик», — деган Муҳаммад ал-Бахитий.
Туркиядаги исроил жосуслари
Туркияда Исроилнинг 34 нафар жосуси қўлга олинган. Полиция «Моссад» фойдасига жосуслик қилган 34 нафар гумондорни ушлаган.
Туркия ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, суриштирув доирасида мамлакатнинг 8 та вилоятидаги 57 та манзилда рейдлар ўтказилган. Яна 13 киши қидирувга берилган.
Бу 2021 йилдан буён Туркияда MIT ва Хавфсизлик бошқармасининг аксилтеррорчилик бўлинмалари томонидан ўтказилаётган Исроил разведкасига қарши тўртинчи йирик операциядир.
Токиода ёнган самолёт
Japan Airlines авиакомпаниясининг Airbus A-350 самолёти Япония пойтахти Токионинг Ҳанеда аэропортига қўниш чоғида денгиз соҳил қўриқлаш хизматининг Bombardier DHC8-300 самолёти билан тўқнашиб кетган.
Эйрбас билан тўқнашган Япония соҳил қўриқлаш хизмати транспорт самолёти экипажининг беш нафар аъзоси ҳалок бўлган. Экипажнинг олтинчи вакили — ҳаво кемаси командири жиддий жароҳатланган.
Эйрбаснинг саҳнида бўлган жами 379 нафар одамлар — йўловчилар ва экипаж аъзолари қисқа фурсатларда жиддий талафотларсиз, самолётни олов тўлиқ чулғаб олгунга қадар тарк этишга муваффақ бўлишган.
Ҳанеда аэропортидаги фавқулодда вазият учун Japan Airlines ва All Nippon Airways авиакомпанияларининг чоршанба кунги 100 га яқин рейслари бекор қилинган.
Дарвоқе, 1 январ куни Япония ғарбий соҳилларида содир бўлган вайронкор зилзила қурбонлари сони 64 кишига етди. 100 дан ортиқ киши жароҳатланган, уларнинг 17 нафари оғир аҳволда.
Экологик тоза энергия
Германияда қайта тикланувчи энергия манбалари 2023 йилда мамлакатнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини 60 фоизга қониқтирган. Мамлакатдаги ҳар учинчи киловатт-соат шамол генераторлари ёрдамида ишлаб чиқарилган. Германияда қўнғир кўмирдан энергия ишлар чиқариш 27 фоизга, тошкўмирдан фойдаланиш 35 фоизга камайган.
Ҳа, бу ўрнак олсак бўладиган жиҳат. Чунки қўшни Тожикистон ҳам 2037 йилга бориб тўлиқ «яшил» давлатга айланишни режалаштирмоқда. Тожикистон айни пайтда «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш бўйича дунёнинг етакчи давлатларидан бири ҳисобланади. 2037 йилга бориб, мамлакат амалда тўлиқ «яшил» давлатга айланади.
Россиянинг йўқотишлари
Россиянинг энг йирик давлат экспортчи компанияларидан бири «Газпром»нинг Европага экспорти 56 фоизга қисқариб кетган. Турк оқими орқали «Газпром»нинг Европа давлатларига етказиб бериш ҳажми 2023 йилда 28,3 млрд метр кубни ташкил этган. Бир йил аввал бу миқдор 63,8 млрд метр кубга тенг бўлган.
2018-2019 йилларда етказиб бериш энг чўққига чиққан даврларда концерннинг Европага етказган газ ҳажми 175-180 млрд метр кубга тенг бўлган.
Газ экспортининг маълумотларини ойига икки марта очиқлаб турган «Газпром» 2023 йил бошидан буён статистика эълон қилишни бутунлай бас қилган.
Трампга тақиқ
АҚШнинг Колорадо штатида собиқ президенти Доналд Трампни штатдаги дастлабки республикачилар праймризидан четлатишга интилаётган сайловчилар гуруҳи Олий судга мурожаат қилиб, Трамп президентлик лавозимига даъвогарлик қилишга конституцион ҳуқуқи бор-йўқлигига аниқлик киритиш масаласига аралашишни сўрашган, деб хабар беради CBS News.
Аввалроқ Мэн штатида ҳам Трампга сайловларда иштирок этиш тақиқланган эди. Бунга сабаб қилиб у 2021 йилнинг январида Капитолийга исёнчилар ҳужумига орқаваротдан етакчилик қилгани кўрсатилмоқда.
Мавзуга оид
13:40 / 28.05.2025
Талабаларга виза суҳбатларини тўхтатган АҚШ, Исроилни танқид қилган канцлер ва Ҳайит кунини эълон қилган Саудия – кун дайжести
13:15 / 27.05.2025
ҲАМАСга таклиф қилинган сулҳ, Ливерпулдаги фожиа ва рафиқасидан шапати еган Макрон — кун дайжести
13:31 / 26.05.2025
Путин вертолёти атрофида дронлар ҳужуми, Ҳамаснинг ҳарбий операцияси ва ЕИга божларни кечиктирган Трамп – кун дайжести
14:21 / 24.05.2025