Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оксфорд ислом тадқиқотлари марказида «Ўзбекистон кунлари» ўтказилади
Ўзбекистон илмий марказларидан тадқиқотчиларни Оксфорд ислом тадқиқотлари марказига амалиёт ўташ учун юбориш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази директори Фарҳан Низомий билан музокара ўтказди.
«Дунё» хабарига кўра, учрашувда Фарҳан Низомий Ўзбекистон бой маънавий, маданий ва илмий меросга эга эканини, ўзбек заминининг буюк аллома ва мутафаккирлари ислом цивилизацияси ва жаҳон илм-фани ривожига улкан ҳисса қўшганини таъкидлади. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг ихтисослашган муассасалари билан илмий-тадқиқот ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази фаолиятининг устувор йўналиши экани алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, Ўзбекистондаги ўзгаришлар, мамлакатимизнинг халқаро майдонда, шу жумладан ислом оламидаги нуфузини ошириш бўйича ислоҳотлар юксак баҳоланди.

Томонлар қўшма илмий семинарлар ташкил этиш, Ўзбекистон илмий марказларидан тадқиқотчиларни Оксфорд ислом тадқиқотлари марказига амалиёт ўташ учун юбориш, нодир қўлёзмаларнинг факсимил нусхаларини олиш ва бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.
Индонезия ва Малайзия каби Осиё мамлакатларида ўз самарасини исботлаган исломий молия воситаларини илгари суриш бўйича келишувга эришилди.
Музокаралар якунида Оксфорд марказида «Ўзбекистон кунлари» тадбирини ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
16:23 / 07.02.2025
Ўзбекистоннинг Исландиядаги биринчи элчиси тайинланди
12:55 / 09.12.2024
Тошкентда ислом тадқиқотлари бўйича Оксфорд маркази юбилейига бағишланган конференция ўтказилади
16:19 / 20.08.2024
Британия компанияси Ўзбекистон транспорт тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар билдирди
10:44 / 27.05.2024