Ўзбекистон | 12:12 / 03.01.2024
5175
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон касалликларни эрта аниқлаш даражасини 70 фоизга етказишни режалаштиряпти

Ўзбекистонда аҳолини максимал қамраб олган ҳолда бирламчи тиббий-санитария хизматини унга янада яқинлаштириш назарда тутилмоқда.

Фото: Boston Globe via Getty Images

“Аҳоли саломатлиги-2030” стратегияси лойиҳасига кўра, бирламчи тизим тиббиёт ходимлари меҳнати самарадорлигини рағбатлантириш орқали оилавий шифокор мақомини ошириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, мамлакатда касалликларни эрта аниқлаш даражасини 70 фоизга етказиш мўлжалланмоқда.

Ихтисослаштирилган марказлар томонидан касалликларни эрта аниқлаш ишларини такомиллаштириш орқали 20 турдаги янги скрининг дастурлари йўлга қўйилади.

Стационар касалликларнинг 80 фоизини туман даражасидаги шифохоналарда бепул даволанишини таъминлаш ҳам назарда тутиляпти.

Сурункали касалликка чалинган беморларни соғломлаштириш ва реабилитация тизимини такомиллаштириш, соғлом ва фаол кексаликни таъминлаш режалаштирилган.

Мавзуга оид