Жаҳон | 22:55 / 03.01.2024
11671
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Украина ўртасида асирлар бўйича йирик алмашинув бўлиб ўтди 

Ҳар икки томондан 200 нафардан ортиқ асир уйига қайтарилди. 

Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, «мураккаб музокаралар жараёни натижасида» 3 январ куни 248 нафар ҳарбий хизматчи Россияга қайтди. Айирбошлаш Бирлашган Араб Амирликлари воситачилигида амалга оширилди. 

Украина президенти Володимир Зеленский алмашинувни тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, 200 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи ва тинч аҳоли уйига қайтган. Улар орасида Мариупол ва «Азовстал» заводини ҳимоя қилган ҳарбийлар ҳам бор. 

Украина омбудсмани Дмитрий Лубинецнинг аниқлик киритишича, 230 нафар ҳарбий хизматчи уйига қайтган. 

Бу Россия ва Украина ўртасида асирлар бўйича энг йирик алмашув бўлди. 

Сўнгги бор икки давлат ўртасидаги асир алмашинуви ҳақида 2023 йил 7 август куни хабар қилинган эди.

Мавзуга оид