Самарқандда иккита юк машинаси тўқнашиб, ёниб кетди
Самарқандда иккита юк машинасининг тўқнашуви оқибатида улардан бири, 21 тонна лимон олиб кетаётган транспорт бутунлай ёниб кетди.
3 январ куни соат 23:30 да Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига М-37 трассасида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилишича, ҳодиса тахминан йўлнинг Самарқанд вилоятидан ўтувчи қисмида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Навоий-Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланган Mercedes-Benz юк машинаси Туркиядан Қозоғистонга 21 тонна лимон олиб кетаётган бўлган. Шу пайт ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонида тўхтаган. Сўнгра бошқа бир Mercedes-Benz Astros юк машинаси унинг орқасига кириб кетган.
Ҳодиса оқибатида ёнғин содир бўлиб, юк ортилган машина бутунлай ёниб кетган. Жабрланганлар йўқ.
Самарқанд туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЙТҲ сабабларини аниқлаш бўйича терговга қадар текширув тайинланган.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024