Tesla электромобил савдоси етакчилигини Хитой заводига бой берди
BYD сотилган электромобиллар сони бўйича биринчи марта Tesla компаниясидан ўзиб кетди.

Фото: Reuters
Американинг Tesla компанияси 2023 йил тўртинчи чорагида сотилган электромобиллар сони бўйича биринчи марта ўзининг рақобатчиси – Хитойнинг BYD автомобилсозлик компаниясига етакчиликни бой берди. Бу ҳақда Bloomberg компания маълумотларига таяниб ёзди.
Октябр ва декабр ойлари орасида Tesla бутун дунё бўйлаб 484 507 та электромобил сотди, бу учинчи чоракка нисбатан 11 фоизга кўп. Бироқ, BYD 2023 йилнинг сўнгги уч ойида 526 409 та электромобил сотди ва рақобатчисидан ўзиб кетишга муваффақ бўлди.
Бироқ, 2023 йил ҳисобига Tesla электромобил савдоси бўйича етакчиликни сақлаб қолди. АҚШ компанияси мижозларга 1,8 миллион электромобил етказиб берди ва ўз олдига қўйган мақсадидан ошиб кетди. BYD ўтган йили 1,6 миллион электромобил ва яна 1,4 миллион гибрид автомобил сотди.
Мавзуга оид

11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда

09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти

22:46 / 27.05.2025
Трамп АҚШ олийгоҳларига чет эллик барча талабалар қабулини тўхтатади

22:45 / 27.05.2025