Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг уч туманида электр энергияси вақтинча ўчирилади
Тошкент шаҳрининг уч тумани: Миробод, Бектемир, Сергелида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” хабар берди.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 4 январ куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Миробод тумани: “Саракул” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Бектемир тумани: “Олтинтопган” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 14:00 гача;
Сергели тумани: “Ўзгариш” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилган.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
11:16 / 24.05.2025