Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилган шахс 24 минг доллар билан ушланди
Ҳудудларда чет давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Хабарга кўра, унда фуқаро Ф.Т. фуқаролар Т.Х. ва М.Н.ни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига уларнинг жами 24 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Бундан ташқари, департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Ш.Э. фуқаро Д.Ш.ни Туркия давлати орқали Англияга давлатига мавсумий ишга юбориши эвазига 2500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025