Ўзбекистон | 08:48 / 06.01.2024
6728
1 дақиқада ўқилади
Пенсия тайинлаш учун аризани онлайн юбориш имконияти яратилди
Ягона порталда ёшга доир пенсия тайинлаш учун ариза топшириш бўйича онлайн хизмат ишга туширилди.
Хизматдан фойдаланиш учун my.gov.uz га кириб тегишли хизматни танлаш ва сўралган маълумотларни тўлдирган ҳолда ариза йўллаш лозим.
Хизматнинг афзалликлари:
- қулай: исталган пайтда ва интернетга кириш имконияти бўлган жойдан пенсия олиш учун ариза топшириш мумкин.
- вақтни тежайди: кунлар навбат кутиб ўтказилмайди. Онлайн хизмат вақтни тежаш ва натижани тезроқ олиш имконини беради.
- оддий: ариза топшириш жараёни анча содда ва тушунарли. Барча зарур қадамлар ва кўрсатмалар хизмат интерфейсида келтирилган.
Натижа 10 иш кунида тақдим этилади. Хизматдан фойдаланиш бепул.
Мавзуга оид
08:30 / 01.11.2024
Пенсия тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
07:20 / 30.10.2024
2025 йилда иш ҳақи ва пенсияларни оширишга қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди
14:39 / 28.08.2024
Мустақиллик байрами муносабати билан сентябр ойи пенсияси олдиндан тўлаб берилади
11:24 / 22.08.2024