Ўзбекистон | 08:38 / 07.01.2024
17855
1 дақиқада ўқилади

Болалар омбудсмани дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл иши бўйича маълумот берди

Фото: Видеодан кадр

Болалар омбудсмани ижтимоий тармоқларда тарқалган бир аёл дудуқланган болани сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволаётгани акс этган видео юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда. Аниқланишича, ушбу видео тасвирдаги ҳолат якка тартибдаги тадбиркор, педагог бўлиб фаолият юритувчи Ж.Д. томонидан 2023 йилнинг декабр ойида Жиззах шаҳрида ўтказилган семинар давомида олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Текширув ҳаракатлари Юнусобод тумани прокуратураси томонидан назоратга олинган, натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши юзасидан қўшимча маълумот берилади», — дейилади хабарда.

Мавзуга оид