Ўзбекистон | 09:23 / 07.01.2024
18450
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёнинг тўққизта туман ва шаҳридаги метан заправкалар 8 январ куни фаолият кўрсатмайди

Шу куни вилоятдаги саккизта туман ва Термиз шаҳридаги барча истеъмолчиларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Фото: Kun.uz

Сурхондарёда “Термиз” магистрал қувурига параллел равишда 46,5 км узунликдаги “Термиз-2” магистрал қувурини қуриш лойиҳасининг 31 км қисми ишга туширилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шу сабабли 2024 йил 8 январ куни соат 8:00 дан 18:00 гача Термиз шаҳри ҳамда Термиз, Ангор, Жарқўрғон, Қизириқ, Шеробод, Бандихон, Музработ ва Қумқўрғон туманларидаги барча истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.

Мазкур ишлар келгусида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда саноат тармоқларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида амалга оширилаётганини билдирган ҳолда, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Натижада Термиз шаҳри ҳамда Термиз, Ангор, Жарқўрғон, Қизириқ ва Шеробод туманларини 2024-2025 йилнинг куз-қиш мавсумида табиий газ билан таъминлаш узлуксизлиги яхшиланади. Тармоқлардаги модернизация ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади”, дейилади хабарда.

Компания шунингдек, тармоқлардаги модернизация ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланишини маълум қилган.

Мавзуга оид