Ўзбекистон | 19:55 / 07.01.2024
13508
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда электр тармоғидаги носозлик туфайли 3 300 истеъмолчи чироқсиз қолди

Чилонзор туманида 1 800, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида 1 500 истеъмолчи чироқсиз қолган

Бугун 2024 йил 7 январ куни соат 17:54 да Тошкент шаҳридаги 35 кВ кучланишли 2 та электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Оқибатда, Чилонзор туманида 1800 та, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида 1500 та истеъмолчи қисман электр таъминотидан узилган.

“Ҳозирги вақтда ушбу носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Носозлик қисқа вақт ичида бартараф этилади ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.

Ижтимоий тармоқларда , айни пайтда Чилонзор ва Шайхонтоҳур туманларидаги кўплаб чорраҳаларда светофорлар ишламаётгани, ҳатто метронинг бир нечта бекатларида ҳам чироқ йўқлиги айтилмоқда.

Сўнгги пайтларда Тошкент шаҳрида элетр тармоқлари ва турли подстанцияларда содир бўлаётган носозлик ортидан тез-тез электр таъминотида узилишлар бўлаяпти.

Жумладан, «Сағбон» подстанциясида бир неча марта авария юз бериши оқибатида Тошкент шаҳри Олмазор туманининг катта қисми электр таъминотидан узилганди.

Мавзуга оид