Тошкентда Matiz уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2024 йил 1 январ куни соат 19:30 ларда Кичик ҳалқа автомобил йўлида содир бўлган.
Matiz ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Matiz жуда катта тезликда ҳаракатланганини кўриш мумкин (маълумот учун Тошкент шаҳрида максимал тезлик соатига 60 км этиб белгиланган).
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:47 / 26.11.2024
Тошкентда юк машинаси билан тўқнашган Isuzu ҳайдовчиси ҳалок бўлди
21:14 / 26.11.2024
Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган машиналар устига дарахт шохи қулади
21:02 / 26.11.2024
Тошкент шаҳридаги айрим автобуслар ҳаракати йўналиши вақтинча ўзгартирилади
22:20 / 25.11.2024