Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливанда «Ҳизбуллоҳ»нинг юқори мартабали қўмондони ўлдирилди
Унинг машинасига ракета зарбаси берилди.
Ливан жанубида «Ҳизбуллоҳ»нинг юқори мартабали қўмондони ўлдирилди, деб The Insider хабар берди Reuters агентлигига таяниб.
Қайд қилинишича, гап «Ризвон» сара ҳарбий бўлинмаси қўмондонларидан бири ҳақида кетмоқда. Унинг машинасига ракета зарбаси берилган. Ҳужум ортида Исроил тургани тахмин қилинмоқда.
Ливаннинг MVT тармоғи қурбоннинг исми Виссам ат-Тавил эканини, у «Жавад» лақаби билан ҳам танилганини хабар қилди. Ракета ат-Тавилнинг машинасига тегиб, у билан бирга яна бир киши ҳалок бўлгани таъкидланмоқда.
«Ҳизбуллоҳ» Виссам ат-Тавилнинг ўлимини тасдиқлади, деб хабар берди Ливаннинг LBCI телеканали.
Исроил ва ҲАМАС ўртасида 7 октябрда бошланган уруш давомида «Ҳизбуллоҳ» 130 нафардан ортиқ жангчисини йўқотди. ҲАМАС ҳаракатини қўллаб-қуватловчи «Ҳизбуллоҳ» Исроил чегара ҳудудларини ўққа тутмоқда, бунга жавобан Исроил ҳам Ливан ҳудудига зарбалар бермоқда.
2 январ куни ҲАМАС сиёсий бюроси раиси ўринбосари Солиҳ ал-Арурий Исроилнинг дрон зарбаси оқибатида ҳалок бўлган эди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025