Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиёт институти битирувчилари учун янги йўналишда 1 йиллик резидентура жорий этилади
Тиббиёт институти битирувчилари учун оилавий шифокорлик йўналиши бўйича 1 йиллик резидентура жорий этиш режалаштириляпти.
Ўзбекистонда бирламчи тизим тиббиёт ходимлари меҳнати самарадорлигини рағбатлантириш орқали оилавий шифокор мақомини ошириш режалаштирилмоқда.
“Аҳоли саломатлиги-2030” миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, тиббиёт институти битирувчилари учун оилавий шифокорлик йўналиши бўйича 1 йиллик резидентура жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, резидентурани тугатганлик сертификатига ёки лицензияга эга оилавий шифокорларнинг ойлик иш ҳақини 2 баробарга ошириш мўлжалланмоқда.
Бу ишларни республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:23 / 17.05.2025
Шифокор чангли ҳавода амал қилиш керак бўлган тавсияларни берди
11:10 / 09.05.2025
Шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича ягона малака талаблари ишлаб чиқилади
19:13 / 07.05.2025
«Тиббиёт ходимлари сонида ва соҳани молиялаштиришда муаммо йўқ. Лекин сифат бўйича эътирозлар жуда кўп» — президент
13:10 / 07.05.2025