2023 йил тарихдаги энг иссиқ йил сифатида расман тан олинди
Ўртача глобал ҳарорат 2016 йилда ўрнатилган аввалги рекорддан 0,17 даража юқори бўлди.
Олимлар ўтган 2023 йилдаги иқлим натижаларини сарҳисоб қилишди ва бу кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлганини расман тасдиқлади. Қайд қилинишича, ўртача глобал ҳарорат Цельсий бўйича 14,98 даражани ташкил этди, бу 2016 йилда ўрнатилган аввалги рекорддан 0,17 даражага юқори.
Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, дунё аллақачон иқлим бўйича Париж келишувида белгилаб қўйилган исиш чегарасига яқинлашмоқда - саноатдан олдинги даражадан 1,5 даража юқори. Бунинг асосий сабаби сифатида иссиқхона газлари чиқиндиларининг ортиб бораётгани айтилмоқда.
2023 йилда табиий офатлардан келиб чиққан моддий зарарнинг рекорд даражаси ҳам кузатилди. Ер шарининг турли бурчакларида қурғоқчилик, сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари ва иссиқлик тўлқинлари бўлган.
«2023 йил «ажойиб» йил бўлди, иқлим рекордлари домино тошлари каби қулади», деди Европа иқлим ўзгариши бўйича Copernicus дастури экспертлари.
Йил давомида сайёрадаги глобал ҳарорат саноатгача бўлган даврдан (1850-1900 йиллар учун ўртача қиймат) 1 даража юқори кўрсаткичда сақланиб турди. 365 куннинг деярли ярмида ҳарорат меъёрдан 1,5 даража юқори бўлди. Ноябр ойида эса биринчи марта 2 даражадан ошиб кетди.
Рекорд ҳарорат нафақат қуруқликда, балки океанда ҳам кузатилди. Денгиз юзасида қайд этилган энг юқори глобал ўртача ҳарорат август ойида 20,98 даражани ташкил қилди.
Олимлар, шунингдек, 2024 йилда ўтган йилдаги кўплаб ҳарорат рекордлари янгиланишини тахмин қилмоқда. Copernicus дастури веб-сайтига кўра, энергия ишлаб чиқариш учун қазиб олинадиган ёқилғига қарамлик ва Тинч океанидаги Эл-Нинё иқлим феноменининг таъсири давом этади.
Мавзуга оид
20:03 / 27.08.2024
БМТ раҳбари глобал исиш Тинч океанидаги орол давлатларга хавф солаётганини маълум қилди
17:58 / 30.06.2024
Жиззахдаги боғда қўйиб юборилиши режалаштирилган 5 мингта шар йўқ қилинди
11:05 / 30.06.2024
Ҳавоси бузилган пойтахтга “совға” – Тошкентга яқин жойда 22 гектар ердаги сомон қолдиқлари ёқиб юборилди
11:59 / 29.06.2024