Жаҳон | 20:29 / 09.01.2024
6892
1 дақиқада ўқилади

Габриэл Аттал Франциянинг янги бош вазири бўлди 

Яқин орада у президент Эммануэл Макронга янги ҳукуматни шакллантириш бўйича таклифлар киритиши керак. 

Фото: Getty Images

Франция бош вазири лавозимига 34 ёшли таълим вазири Габриэл Аттал тайинланди, деб хабар берди DW. 

Аттал Франция тарихидаги энг ёш бош вазир бўлди. Яқин орада у президент Эммануэл Макронга янги ҳукуматни шакллантириш бўйича таклифлар киритиши керак. 

8 январ куни Франция бош вазири Элизабет Борн истеъфога чиқишини эълон қилди ва Макрон буни қабул қилган эди. Борн вазирлар маҳкамасига 1 йилу 7 ой раҳбарлик қилди. Бу вақт ичида у Конституциядаги парламент розилигисиз қонун қабул қилишни назарда тутувчи бандга 23 марта мурожаат қилди, жумладан, оммавий норозиликларга сабаб бўлган пенсия ислоҳоти қонунини. 

Аттал Макроннинг «Уйғониш» партиясига 2016 йилда аъзо бўлган. Кейинчалик у партия матбуот котиби лавозимини эгаллади, сўнгра ҳукуматдаги биринчи лавозимига тайинланди.

Мавзуга оид