Жамият | 21:39 / 09.01.2024
5557
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда фуқароларни 4 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

У икки кишини Қозоғистондаги ОТМга ўқишга киритиб қўйишни ваъда берган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Боёвут туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда фуқаро И.И. фуқаролар С.М. ва О.Р.нинг ишончига кириб, уларни 4 000 доллар эвазига Қозоғистондаги ОТМлардан бирига ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистондаги ОТМлардан бирига кўчириб беришини айтиб 3 900 доллар ва 1,2 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид