Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергетиклар рекламасига чекловлар кучайтирилади
Мактаб ва боғчаларда болалар ва ёшлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, жумладан таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхатини тасдиқлаш ва уларнинг истеъмолини камайтириш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда мактабача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланишни таъминлаш, бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизликни 30 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда. Хусусан, “Аҳоли саломатлиги - 2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловлар кучайтирилади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, таълим муассасаларида болалар ва ёшлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, шу жумладан таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхатини тасдиқлаш ва уларнинг истеъмолини камайтириш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, болалар учун тўғри овқатланиш, жисмоний машқлар ва гигиена қоидалари бўйича тавсиялар тўпламини яратиш мўлжалланган.
Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳасида 2022 йил 1 сентябрдан мактабларга 500 метрга яқин ҳудудларда шакарли, газланган ва энергетик ичимликлар ҳамда тез тайёрланадиган таомлар савдосини тақиқлаш кўзда тутилганди. Аммо бу номаълум сабабларга кўра қабул қилинмади.
Мавзуга оид
16:22 / 24.05.2025
Бола кўзига телефон зарарини камайтириш учун нима қилиш керак? – офталмолог жавоб берди
16:58 / 25.12.2024
Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
16:51 / 25.11.2024
Болаларда ҳам қўллаш мумкин бўлган маймун чечак вакцинаси тасдиқланди
22:51 / 16.08.2024