Тошкентда «ВАЗ-2107» ёниб кетди
Ёнғин Шайхонтоҳур туманидаги Ўқчи маҳалласи ёнида юз берган. У ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди, тан жароҳати олганлар йўқ.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси
Шайхонтоҳур туманида "ВАЗ-2107" автомобили ёниб кетди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Бугун, 2024 йил 10 январ куни соат 09:46 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, "Ўқчи" МФЙ, Б.Зокиров кўчаси, 2-уй олдида тўхтаб турган, фуқаро Д.С.га тегишли "ВАЗ-2107" русумли автомобилда электр симларида қисқа туташув оқибатида ёнғин юзага келган.
Маълум қилинишича, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

23:54 / 21.04.2025
Орландода йўловчи самолётида ёнғин чиқди

18:42 / 21.04.2025
Сеулда эркак пестицид пуркагич ёрдамида 21 қаватли бинога ўт қўйди

21:35 / 19.04.2025
Москвадаги калтаклаш, танқидга учраган сертификация ва Андижондаги “радар овчиси” — ҳафта дайжести

15:58 / 18.04.2025