Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 14:30 / 11.01.2024
19730
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
Пайшанба куни соат 14:20 да Афғонистонда 6 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида сезилиб, 2−3 баллни ташкил этди.
11 январ куни куни Афғонистонда содир бўлган ер силкиниши Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Соат 14:20 да қайд этилган зилзила координаталари: 36,7 градус шимолий кенглик; 70,34 градус шарқий узунлик. Чуқурлик 180 км.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 2-3 балл, 279 км;
- Фарғона вилоятида 2 балл, 428 км;
- Жиззах вилоятида 2 балл, 439 км;
- Самарқанд вилоятида 2 балл, 441 км;
- Сирдарё вилоятида 2 балл, 443 км;
- Қашқадарё вилоятида 2 балл, 466 км;
- Андижон вилоятида 2 балл, 486 км;
- Наманган вилоятида 2 балл, 492 км;
- Тошкент шаҳрида 2 балл, 516 км;
- Навоий вилоятида 2 балл, 575 км.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025