Спорт | 22:49 / 11.01.2024
12412
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё кубоги-2023 учун якуний таркиби эълон қилинди. Умаров таркибда, Шомуродов йўқ
Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё кубоги-2023 турнирида иштирок этадиган таркиби расман эълон қилинди.
Ўтган ҳафтада ОФК эълон қилган таркиб билан ЎФА маълум қилган якуний рўйхатда иккита ўзгариш бўлди. Элдор Шомуродов ва Ҳусниддин Алиқулов жароҳати сабабли мусобақани ўтказиб юбориши ойдинлашган бўлса, Шаҳбоз Умаров Қатардаги турнирда қатнашади. Аввалроқ, ОФК расмий қайдномада ҳужумкор яримҳимоячини киритмаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси В гуруҳида Сурия, Ҳиндистон ва Австралияга қарши майдонга тушади. Дастлабки баҳс 13 январ куни Сурияга қарши ўтказилади. Ўйин соат 22:30да бошланиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
13:48 / 07.10.2024
Катанец саломатлиги ёмонлашгани боис Эрон ва БАА билан ўйинларда жамоани бошқармайди
18:25 / 01.10.2024
Ўзбекистон миллий жамоасининг БАА ва Эронга қарши ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум бўлди
22:01 / 17.09.2024
Футзал бўйича ЖЧ-2024. Ўзбекистон Парагвай билан ўйинда мағлубиятга учради
18:42 / 11.09.2024