Ўзбекистон | 11:52 / 11.01.2024
7517
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилояти аҳолиси 4,2 миллиондан ошди

Шунингдек, Фарғона вилояти аҳолиси ҳам илк бор 4 миллион кишидан ошган.

Фото: Kun.uz

2024 йил 1 январ ҳолатига кўра Ўзбекистон аҳолиси қарийб 36,8 миллион нафарга етган. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, агентлик ҳудудлар аҳолиси қанчага етганини маълум қилди. Унга кўра, рўйхатни Самарқанд вилояти бошқармоқда. Бу вилоят аҳолиси 4,2 миллиондан ошган.

Иккинчи ўринда жойлашган Фарғона вилояти аҳолиси илк бор 4 миллиондан ошди ва ҳозирда 4 млн 61 минг кишини ташкил этмоқда. 2023 йил 1 январ ҳолатига вилоят аҳолиси 3 млн 955 минг 700 киши бўлган.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Р. – 2 млн 2 минг 700 киши;
  • Андижон вилояти – 3 млн 394 минг 400 киши;
  • Бухоро вилояти – 2 млн 44 минг киши;
  • Жиззах вилояти – 1 млн 507 минг 400 киши;
  • Қашқадарё вилояти – 3 млн 560 минг 600 киши;
  • Навоий вилояти – 1 млн 75 минг 300 киши;
  • Наманган вилояти – 3 млн 66 минг 100 киши;
  • Самарқанд вилояти – 4 млн 208 минг 500 киши;
  • Сурхондарё вилояти – 2 млн 877 минг 100 киши;
  • Сирдарё вилояти – 914 минг киши;
  • Тошкент вилояти – 3 млн 51 минг 800 киши;
  • Фарғона вилояти – 4 млн 61 минг 500 киши;
  • Хоразм вилояти – 1 млн 995 минг 600 киши;
  • Тошкент шаҳри – 3 млн 40 минг 800 киши

Мавзуга оид