Самарқандда қурилиш объектининг қоровулини ўлдирган шахс 15 йилга қамалди
Қотил ва марҳум бирга спиртли ичимлик истеъмол қилишган. Сўнг маст бўлган йигит қурилиш объектининг қоровулини ўлдириб, воқеа жойидан кетиб қолган.
Самарқанд туманида қотиллик жиноятини содир этган 34 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар бермоқда.
Жиноят иши тафсилотларига кўра, 2023 йил июл ойида Самарқанд туманида жойлашган қурилиш объектида қоровул бўлиб ишлаб келган эркакнинг олдига бир йигит келган ва улар бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган.
Шундан сўнг қоровул ва “меҳмон” ўртасида жанжал юзага келган. Оқибатда, маст ҳолатда бўлган йигит қоровулни калтаклаб, ўлдириб қўйган ва воқеа жойидан кетиб қолган.
Қоровулнинг жасади воқеа жойида уч кун қолиб кетган. Уни 2023 йил 15 июл куни қурилиш объекти атрофида ўйнаб юрган болалар кўриб қолган ва бу ҳақда ички ишларга хабар берган.
Тезкор суриштирувлар давомида марҳум қашқадарёлик экани ва қурилиш объектида ишлаб юргани аниқланган. Шунингдек, уни ўлдирган 1989 йилда туғилган йигит кузатув камераларига тушиб қолган ва 16 июл куни ушланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан бўлиб ўтган судда гумондор Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в” ва “ж” бандлари билан айбдор деб топилган.
Унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
20:03 / 19.11.2024
“Кўп кайф қилиб юборганман” — 3 яшар боланинг қотили ўша куни “глюк”да бўлганини айтди
21:47 / 15.11.2024