Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аҳоли учун парҳез овқатланишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилади
Аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга ва семизлиги мавжуд аҳоли улушини 23 фоизга қадар камайтириш режалаштирилмоқда.
“Аҳоли саломатлиги-2030” миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, аҳолига ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилишни ўргатиш ва тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратилади.
Маҳаллий маҳсулотлардан келиб чиқиб, аҳолининг ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун парҳез овқатланишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилади.
Ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, катталар ва кексалар учун тўғри овқатланиш, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидалари тўпламини яратиш кўзда тутилмоқда.
Иш берувчилар томонидан хизмат жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва тўғри овқатланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш ҳам мўлжалланган.
Мавзуга оид
16:21 / 07.05.2025
“Таъминотчи ҳамкорликни тўхтатгани учун” – Булунғурдаги боғчада болаларга 2 кун гўштсиз овқат берилганига изоҳ берилди
16:40 / 07.01.2025
Хотирани яхшилашда энг самарали бўлган парҳез аниқланди
17:37 / 19.08.2024
Сирдарёда боғча тарбияланувчиси томоғига овқат тиқилиб қолиши оқибатида вафот этди
07:19 / 07.06.2024