Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар Тошкентда ДХШ асосида кўп тармоқли шифохона қуради
Ўзбекистоннинг Доҳадаги элчихонаси ходимлари Қатарнинг Elegancia Healthcare компанияси тижорат ишлари бўйича бош директори Десмонд Донелли билан музокара ўтказди.
«Дунё» хабарига кўра, мулоқот чоғида Қатарнинг мазкур компанияси иштирокида мамлакатда соғлиқни сақлаш соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Дипломатлар Қатар томонига Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида, хусусан аҳоли саломатлигини сақлаш, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, тиббий хизматлар кўлами ва сифатини ошириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берди.
Қатар томони Тошкент шаҳрида 300 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохонани давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида барпо этиш бўйича бирламчи ҳужжатларни жорий январ ойи охирига қадар якунланишини, лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари эса март ойида ишлаб чиқилиши бошланишини маълум қилди.
Мазкур лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки босқичида Elegancia Healthcare компаниясига тўрт нафар ўзбек мутахассислари ишга қабул қилиниши таъкидланди.
Бундан ташқари, Elegancia Healthcare компаниясининг The View Hospital, Military Medical City ва Hopital Algero Qatari Alleman клиникаларида ўзбекистонлик инглиз тилида эркин сўзлаша оладиган шифокор ва ҳамшираларни ишга қабул қилиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
07:50 / 22.05.2025
Пентагон Қатар томонидан Трампга совға қилинган самолётни қабул қилди
11:45 / 15.05.2025
Трамп Қатарда нима қилди: миллиардлик битимлар, ҳашамат ва АҚШ президенти оиласининг шахсий манфаатлари
15:16 / 14.05.2025
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади
11:30 / 12.05.2025