Спорт | 00:25 / 14.01.2024
23263
3 дақиқада ўқилади

Осиё кубоги. Ўзбекистон турнирни дуранг билан бошлади

Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ устози Эктор Купер бошқарувидаги Сурия дарвозасига йўл топилмади.

Фото: Tribuna.uz

Осиё кубоги-2023 1-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Сурияга қарши майдонга тушиб, турнирни дуранг натижа билан бошлади.

«Жассим бин Ҳамад» ўйингоҳида ўтган баҳсда Сречко Катанец шогирдлари ҳимоявий услуби билан танилган Эктор Купер жамоасини мағлуб эта олмади. Фаррух Сайфиев ва Отабек Шукуров қулай имкониятлардан фойдалана олмади.

Биринчи бўлимдаги нурсиз ўйиндан кейин 2-бўлим бошида Аббосбек Файзуллаев, Шерзод Насруллаев ва кейинроқ Машарипов ўрнига Игор Сергеев майдонга туширилган бўлса-да, вакилларимиз сурияликларнинг ҳимоясини буза олишмади. Аксинча, рақибнинг илк зарбасидан кейин дарвоза ишғол этилди, лекин бу вазиятда қанот ҳакам офсайд ҳолатини қайд этди.

Шу тариқа, ўйинда ҳисоб очилмади – 0:0.

Гуруҳ доирасидаги Австралия ва Ҳиндистон учрашувида 2:0 ҳисоби қайд этилди.

Ўзбекистон энди 2-турни 18 январ куни Ҳиндистонга қарши ўтказади, Сурия эса гуруҳ пешқадами Австралияга қарши саф тортади.

Осиё кубоги-2023. 1-тур
B гуруҳи. 13 январ
Ўзбекистон – Сурия – 0:0

Бош ҳакам: Аҳмад Абу Бакар (Уммон)
Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 3. Ҳожиакбар Алижонов (13. Шерзод Насруллаев, 46), 15. Умар Эшмуродов, 4. Фаррух Сайфиев, 5. Рустам Ашурматов, 25. Абдуқодир Ҳусанов, 7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков, 20. Ҳожимат Эркинов (22. Аббосбек Файзуллаев, 46), 11. Остон Ўрунов (13.Азизбек Турғунбоев, 90), 10. Жалолиддин Машарипов (21. Игор Сергеев, 74).
Сурия: Аҳмад Маданий, Айҳам Ханз Уссу, Муайад Аладжаън, Таэр Крума, Aмпнтул Уес, Эзекель Ҳам, Амар Рамадан, Жалил Элиас, Ибрагим Хесар, Маҳмуд Аласвад, Пабло Саббаг (Умар Ҳарбин, 70).

Австралия – Ҳиндистон - 2:0
Голлар:
1:0 – 50 Ирвайн, 2:0 – 73 Бос.
Австралия – Райан, Жонс, Суттар, Роулз, Беҳич, Ирвайн, Баккус (О`Нил, 82), Меткалф (Макгри, 64), Гудвин (Бос, 72), Бойл (Силвера, 63), Дюк (Форнароли, 72).
Ҳиндистон – Сингҳ-Сандҳу, Пужари, Жинган, Беке, Боус (Мишра, 75), Тангри (Тапа, 79), Вангжам (Коласо, 74), Лаленгмавиа, Четри (Сингҳ, 89), Чангте (Сингҳ, 89), Сингҳ.

 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид