Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда машинадан танасини чиқариб сохта доллар сочганларга чора кўрилди
Самарқанд вилоятида гуруҳ бўлиб қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланган ҳайдовчилар ва танасини машинадан чиқариб сохта доллар сочган шахсларга чора кўрилган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса Паст Дарғом туманида тўй кортежи ҳаракатланганда содир бўлган.
Ҳайдовчилар машиналар йўналишини кескин ўзгартириб, ўзлари ва ўзгалар ҳаётига хавф солиб ҳаракатланишган. Машиналардан бирида бўлган икки йигит эса танасини машинадан чиқариб, сохта доллар сочган.
Қоидабузарликлар тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, ҳолат вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан назоратга олинган ва барча қоидабузарлар топилган.
Уларга нисбатан тегишли маъмурий баённомалар тузилиб, машиналар жарима майдонига жойлаштирилган.
Мавзуга оид
08:34 / 17.05.2025
Тошкентда 96 маротаба қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи аниқланди
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025