Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Мудофаа вазири Остин шифохонадан чиқди
У икки ҳафта даволанди. Оқ уй унинг шифохонага ётқизилгани ҳақида фақат тўртинчи куни билган эди.
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин шифохонадан чиқди, деб хабар берди CNN.
«Мен соғайдим ва вазифаларимни уйда бажаряпман. Тўлиқ тикланиб олгач, имкон қадар тезроқ Пентагонга қайтишни кутяпман», деди Остин.
Пентагоннинг таъкидлашича, Остин хавфсиз алоқа каналларидан тўлиқ фойдаланиш имкониятига эга.
70 ёшли Ллойд Остин 1 январ куни қорин, сон ва оёғида кучли оғриқлар билан шифохонага ётқизилган эди. Кейинчалик унга простата саратони ташхиси қўйилди - шифокорлар бу эрта босқичда эканини маълум қилишди ва муваффақиятли даволаниш имкониятига ишонч билдиришди.
Остиннинг шифохонага ётқизилгани ҳақида оммага фақат 5 январ куни хабар берилди. Бундан ташқари, кейинроқ маълум бўлишича, 4 январгача ҳатто Оқ уй ҳам Остиннинг шифохонада эканини билмаган. Бу АҚШ сиёсатчилари орасида можаро келтириб чиқарди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025