Жаҳон | 16:28 / 15.01.2024
13950
5 дақиқада ўқилади

Чегарани мустаҳкамлаётган украинлар ва Днипрода қурбонларни хотирлаш. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 690-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Владивостокнинг собиқ мэри, порахўрлик учун 12 йилга қамалган Олег Гуменюк Украинага урушга йўл олгани маълум бўлди.
  • Афинада британларнинг The Tiger Lillies гуруҳи концерти бекор қилинди, гуруҳ Украинани қўллаб-қувватлаган.
  • «Техносили»нинг собиқ хўжайини Михаил Кокорич Украинадаги уруш туфайли Россия фуқаролигидан воз кечгани маълум бўлди. Forbes билан суҳбатда ушбу тадбиркор унда бошқа мамлакат фуқаролиги борлигини билдирган, аммо қайси мамлакат эканига ойдинлик киритмаган.
  • Давосда Украинани қўлловчи давлатларнинг тўртинчи саммити ўтказилди, унда Володимир Зеленскийнинг «тинчлик формуласи» муҳокама этилди.
  • Днипро аҳолиси бир йил муқаддам россияликлар ракета зарбасидан вайрон бўлган турар жой биноси олдига гуллар ва шамлар келтиришди. Ўша ҳужум оқибатида 46 киши ҳалок бўлиб, 80 дан ортиқ киши яраланганди.

Украина ҚК Черниҳив областида чегараларни мустаҳкамлашда давом этмоқда

Украинанинг Черниҳив области Беларуснинг Гомел области ҳамда Россиянинг Брянск области билан чегарадош ҳисобланади. 2023 йил декабрида Украина қуролли кучлари Беларус билан чегарани «Суровикин линияси» намунаси бўйича мустаҳкамлашни бошлади, бундай мудофаа чизиқлари Россия армияси украинларнинг ёзги қарши ҳужумини тўхтатиш имконини берганди (ҳарбий экспертлар Украина жанубидаги «Суровикин линияси»ни Иккинчи жаҳон урушидаги йирик муҳандислик мудофаа истеҳкомлари билан тенглаштиришган). 2024 йил январида украин ҳарбийлари Брянск области билан чегарани ҳам мустаҳкамлашга киришишди.

«Аждаҳо тишлари» номини олган танкка қарши тўсиқлар. Улар Россия билан чегаралар бўйлаб ётқизилмоқда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар чегара яқинида янги истеҳкомлар барпо этмоқда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Донецк области Марйинка шаҳри яқинидаги украин артиллериячилари

2023 йил охирида Россия қўшини Украина армиясидаги ўқ-дори ва захиралар тақчиллигидан фойдаланган ҳолда Марйинкани эгаллаб олиш жараёнини якунлади, шаҳарни эгаллаш учун ҳужум 2022 йил февралида бошланганди. Украина ҚК бўлинмалари Донецк чеккасидаги ҳудудлардан шимолга (Красногоровка шаҳрига), жанубга (Победа қишлоғига) ва ғарбга (Георгиевка қишлоғига чекинган). РФ қуролли кучлари истиқболда бу уч йўналиш бўйича юришларни давом эттириши мумкин, аммо Россия қўмондонлигида барча уч йўналишни қамраб олишга ресурслар етишмайди: Марйинка атрофидаги РФ қуролли кучларига бошқа қўшимча кучлар етказиб берилмаган.

Украина ҚК 79-бригадаси жангчилари L119 гаубицасидан россияликларнинг Донецк области Марйинка шаҳри атрофидаги позициясига ўт очмоқда. Фото: Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Днипродаги уйга зарбанинг бир йиллиги

2023 йил 14 январ куни Россия қўшини Украина ҳудудини яна бир бор ўққа тутганди. Ракеталардан бири, беш тоннали Х-22 Днипродаги кўп қаватли уй биносига келиб урилган — Ғалаба соҳилидаги тўққиз қаватли ва 18-подъездли уйга. Ракета корпуслардан биридаги иккинчи ва учинчи подъездларда 63 та квартирани тўлиқ вайрон қилган, 200 дан ортиқ уй жиддий шикастланган.

Зарба оқибатида 46 киши ҳалок бўлган, улардан олти нафари — болалар эди; уйда яшовчилардан 81 киши яраланган; яна тўққиз нафар киши бедарак йўқолган деб ҳисобланган (ҳозирга қадар бу маълумот янгиламаган). Бу воқеадан бир йил ўтиб Днипро аҳолиси қурбонлар хотираси учун вайрон бўлган уй олдида яна ёдгорлик ташкил этди.

Днипрода Ғалаба соҳилидаги кўп қаватли уйнинг Россия ҳужумидан бир йил ўтгандан кейинги ҳолати
Arsen Dzodzaiev / EPA / Scanpix / LETA
Arsen Dzodzaiev / EPA / Scanpix / LETA
Днипроликлар Ғалаба соҳилидаги вайрон бўлган кўп қаватли уй олдидаги автобус бекатига гуллар, байроқлар, шамлар ва юмшоқ ўйинчоқлар келтиришган
Arsen Dzodzaiev / EPA / Scanpix / LETA
Arsen Dzodzaiev / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид