Навоийда содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
Навоий шаҳрида Volkswagen машинаси светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Matiz ортидан келиб урилиши оқибатида икки йўловчи воқеа жойида вафот этган. Volkswagen ҳайдовчиси маст бўлгани айтилмоқда.
Навоий шаҳрида инсонлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz’га Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 15 январ куни соат 02:00 ларда Навоий шаҳри Ислом Каримов кўчасида фуқаро А.Н. бошқарувидаги Matiz машинаси (такси) светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган бўлган. Шу пайтда унинг ортидан фуқаро О.Н. бошқарувидаги Volkswagen машинаси келиб урилган.
ЙТҲ оқибатида Matiz машинасининг орқа ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётган Э.У. ҳамда О.Ғ. тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Kun.uz манбаасига кўра, Volkswagen ҳайдовчиси машинани маст ҳолда бошқарган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Навоий вилоятининг Томди тумани ҳудудида содир бўлган ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
12:16 / 01.11.2024
Навоийда одамлар даромадини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
21:16 / 31.10.2024
Президент Навоий вилоятида йирик ва стратегик лойиҳалар билан танишди
16:28 / 31.10.2024