Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ханти-мансилар мухтор округида 2023 йилда ўғил болаларга энг кўп Муҳаммад исми қўйилди
Муҳаммад исми Ханти-Мансилар мухтор округида 2023 йилда ўғил болаларга энг кўп қўйилган исм бўлди.
2023 йилда Ханти-Мансилар мухтор округи - Юграда 348 нафар янги туғилган чақалоқ Муҳаммад исми билан берилган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олди.
Қизлар ўртасида София етакчилик қилмоқда: 305 нафар янги туғилган чақалоқ шу ном остида рўйхатга олинган. Бу ҳақда Ura.ru маҳаллий ФҲДЁ маълумотларига таяниб хабар берди.
Шунингдек, 2023 йилда энг кўп қўйилган ўғил болалар исмлари қаторига Александр (295 чақалоқ бу номни олди), Михаил, Матвей, Артём ҳам кирди. Энг кўп қўйилган қиз болалар исмлари орасида Ева (241 янги туғилган чақалоққа шундай ном берилган), Анна, Мария, Омина бор.
Маълумот учун, Ханти-мансилар мухтор округи (1940 йилгача Остяк-вогуллар миллий округи) - Россия Федерацияси Тюмен вилоятидаги мухтор округ. 1930 йил 10 декабрда ташкил этилган.
Аҳолиси 1,4 млн киши (2002), хантилар, мансилар, руслар, украинлар, татарлар ва бошқа миллат вакиллари яшайди. Маркази — Ханти-Мансийск. Асосий шаҳарлари — Сургут, Нижневартовск, Нефтеюганск.
Мавзуга оид
11:36 / 06.12.2024
Муҳаммад 2023 йил Англия ва Уэлсда ўғил болаларга энг кўп қўйилган исм бўлди
10:11 / 22.08.2019
ТИВ Ханти-Мансийскда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди
12:50 / 07.01.2018
Муҳаммад исми Австрияда энг кўп қўйилаётган исмлар учталигига кирди
17:10 / 20.09.2017