Ўзбекистон | 20:44 / 15.01.2024
2671
1 дақиқада ўқилади

Еврокомиссия вице-президенти Ўзбекистонга келади

Маргаритис Схинас президент Шавкат Мирзиёев билан учрашади.

Фото: Getty Images

Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас Ўзбекистонга амалий ташриф билан келади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси хабар берди. 

Қайд қилинишича, Схинас 16 январ куни президент Шавкат Мирзиёев, бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ва ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашади. 

«Мен Марказий Осиёнинг барча бешта давлатига саёҳатни бошлайман. Ташриф 29-30 январ кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган «Европа - Марказий Осиё» инвесторлар форуми олдидан бўлиб ўтади ҳамда Европа Иттифоқи ва минтақа ўртасидаги ҳамкорликнинг ортиб бораётганидан далолат беради», деб ёзди Маргаритис Схинас ижтимоий тармоқда. 

Хабарда Еврокомиссия вице-президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида қайси масалалар муҳокама қилинишига аниқлик киритилмаган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид