Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат молиявий назорати инспекцияси Бош прокуратура департаментига ўтказилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Йиғилишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолияти мутлақо қониқарсиз экани кўрсатиб ўтилди.
Инспекция фақат камчилик аниқлайдиган идорага айланиб қолгани, профилактика билан эса иши йўқлиги, тизимида коррупция улуши юқорилиги танқид қилинди.
Бюджет маблағини тақсимлаш ҳам, уни назорат қилиш ҳам битта вазирликда бўлиши нотўғри экани таъкидланди.
Шу боис Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳам Бош прокуратура департаментига ўтказилади.
Шу билан бирга, Ҳисоб палатаси ходимлари бюджетдан энг кўп маблағ оладиган 12 та вазирликка бириктирилади. Вазирликларнинг ҳар бир харажати улар билан келишилгандан кейин амалга оширилиши белгиланди.
Департамент ва Ҳисоб палатаси биргаликда ишлаб, яширин иқтисодиётни жиловлаш ва бюджет маблағларини тўғри сарфланиши учун жавобгар бўлади.
Мавзуга оид
14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди
16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади
21:50 / 30.04.2025
АҚШ иқтисодиёти 2022 йилдан бери биринчи марта қисқарди – ОАВ
10:21 / 22.04.2025